CALL ЦЕНТР
CALL МАРКАЗИ
ГОРЯЧАЯ ЛИНИЯ
(871) 202-33-44, (871) 202-33-55, (871) 202-33-88 (871) 202 3399, (871) 250-06-24, (871) 250-12-92

4-босқич: Синовдан ўтиш
Синовдан ўтиш компьютерлар томонидан, тест саволларини тасодифий танлаш йўли орқали тақсимлашига ва якуний баҳоларни ҳисоблаб чиқишига ишлаб чиқилган дастурий таъминот асосида амалга оширилади.

Синовлар қуйидагилардан иборат:
1. Ўқиш учун тестлар: матнли топшириқ (қийинлиги 1 даражали бўлган 10та савол + қийинлиги 2 даражали бўлган 10 та саволлар) → тавсия этилган тўғри жавоб вариантини мундарижада танлаш.
2. Аудио тестлари: қулоқчинлар орқали топшириқни тинглаш (қийинлиги 1 даражали бўлган 5та савол + қийинлиги 2 даражали бўлган 5 та саволлар) → таклиф қилинганлардан тўғри жавоб вариантини танлаш.

Синовнинг умумий вақти - 40 дақиқа;
Тестлар умумий сони: 30

Балларни ҳисоблаш учун дастурий алгоритми:
(А: Ўқиш учун тестлар балл + В: Аудио тестлар балл) / С: Синовнинг умумий вақти х 100

Мисол: (А: 35 балл + В: 25 балл) / С: 32 дақ,17сон х 100 = 186,509 балл

Ўқиш учун тестлар:
қийинлиги 1 даражали бўлган вазифага тўғри жавоб учун – 2 балл
қийинлиги 2 даражали бўлган вазифага тўғри жавоб учун - 3 балл

Аудио тестлари:
қийинлиги 1 даражали бўлган вазифага тўғри жавоб учун – 2 балл
қийинлиги 2 даражали бўлган вазифага тўғри жавоб учун - 3 балл


Бутун имтиҳон жараёни давомида xонада видео назорати олиб борилади.

❖ Синов ўтказиш пайтида қатьиян тақиқланади:
- ўриндан туриш, шовқин қилиш
- ёнидаги синов ўтувчи шахс билан ўзаро гаплашиш
- шпаргалкалар, мобиль электроникаларини олиб кириш ва фойдаланиш

Ушбу қоидаларга риоя қилмаган шахслар имтиҳондан дарҳол четлаштирилади ва пул маблағлари қайтарилмайди.