Диққат! Ўзбекистон Республикаси бандлик ва Меҳнат муносабатлари Вазирлиги томонидан яқинда бўлиб ўтган очиқ анжуманда Корея Республикасида кейинчалик ишга жойлашиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини корейс тилида тест синовидан ўтказиш тартибининг ўзгартирилиши эьлон қилинганлиги муносабати билан 2019 йил 1 июндан КТМ фуқароларни қабул қилишни вақтинчалик тўхтатиб туришга мажбур.

КТМ маъмурияти фаолиятини 2017 йил 30 октябрда Ташқи Меҳнат миграцияси Агентлиги билан тузилган келишув доирасида олиб борарди, унга кўра КТМ EPS-TOPIC синовидан ўтиш ва Ташқи Меҳнат миграцияси Агентлиги томонидан Жанубий Кореяга ишлаш учун кетишни хохловчи шахсларни дастлабки синовдан утказарди. 

Келишувга кўра, КТМ синов натижаларини Агентликка берарди. Шахсий маълумотлар синовдан ўтувчиларнинг ФИШ, паспорт рақами, синовдан ўтган санаси, йиғилган баллар сони ҳамда синовдан ўтишга кетган вақтни ўз ичига оларди. Агентлик билан келишувига кўра, қабул қилинган маълумотлар базаси ҳамда ўзининг ҳисоблаш усули натижасига кўра барча синовдан ўтганларни жорий рейтинги шакллантириларди.

ҚУЙИДАГИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Синов ўтган кундан бошлаб 8 ойлик муддатга эга синов натижаси бор синовдан ўтганлар EPS-TOPIC 2019 сара номзодларни танлаб олиш лойиҳасида иштирокини  билиш учун Ташқи Меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

КТМ раҳбарияти келиб чиққан вазиятни ҳолатини аниқлаш учун ўзи томондан бор имконият билан ҳаракат қиляпти. Ташқи Меҳнат вазирлиги томонидан аниқлаштирилиш киритилиши билан қўшимча равишда маълумот берилади.

Ҳурмат билан  КТМ маъмурияти!