CALL ЦЕНТР
CALL МАРКАЗИ
ГОРЯЧАЯ ЛИНИЯ
(871) 202-33-44, (871) 202-33-55, (871) 202-33-88 (871) 202 3399, (871) 250-06-24, (871) 250-12-92
УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
КОМПЛЕКС ТЕСТ МАРКАЗИ (КТМ)

Комплекс Тест Маркази – EPS-TOPIK синовига тушишни истаганлар ва Агентлик йўналиши бўйича Жанубий Кореяга ишга боришни истаганлар учун ТМММА-Корея дастлабки синовларини ўтказади.

 

Синовлар СВТ – компьютер асосидаги синаш усули бўйича замонавий дастурий таъминот базасида ўтказилади. ТМММА-Корея синовлари махсус дастурий таъминот билан ишлаб чиқилган ва умумлаштирилган бўлиб, ва билимингизни баҳолашдаги йўналтирилганлик ва муқобилликни таъминлайди.

 

Синовлар махсус жиҳозлар билан жиҳозланган компьютер хонасида олиб борилади, ва имтиҳон жараёнини тегишли тартибда олиб боришни кафолатлайди.

 

МАЛАКАЛИ EPS-TOPIK СИНОВЛАРНИНГ САРАЛАШ БОСҚИЧИДАН ЎТИШ ТАМОЙИЛИ

 

1.      Олдинда турган EPS-TOPIK синови учун сараланиш учун, ТМММА-Корея синовларидан олдиндаги EPS-TOPIK синовларига ўтиш учун сараланган ва Якуний санадан олдин эълон қилинган 18 дан 39 йошгача бўлган номзодлар қўйилади. Бунда, ТМММА-Корея синовидан ўтганлар, кўрсатилган санадан кейин, EPS-TOPIK нинг кейинги синов сессиясига сараланиш учун номзодларга айланади.

2.      ТМММА -Корея синовлари натижаларининг хақиқийлик муддати – синовни топшириш санасидан бошлаб 8 ойни ташкил қилади.

3.      EPS-TOPIK синовининг келгуси сессиясига сараланиш, очиқ тарзда қуйидаги жараёнда ўтказилади:

- Агентлик EPS-Марказ (Корея Р.) билан биргаликда, ТМММА-Корея синовини ўтказиш учун Якуний сана ва Рухсат берилган иштирокчилар сонини белгилайди ва EPS-TOPIK синовнинг келгуси сессиясига саралаш учун эълон қилади.

- ТМММА-Корея тестидан ўтган барча шахсларни компьютер реал вақт ҳисобида якуний санагача баҳоларни таҳлил қилади ҳамда баҳоларни  амал қилиш муддатига эга тест топширган шахсларни жорий рейтингини шакллантиради ва реал вақт давомида ҳар бир тест топширган шахснинг шахсий кабинетида натижани эьлон қилади ва унинг жорий жойлашуви асосида натижалар максимал миқдорда мунтазам янгилаб турилади.

- Якуний санага келиб, компьютер EPS-TOPIK синовининг келгуси сессияси учун, барча баҳо олганларни Рухсат берилган максимал сондаги шахслар орасидан Якуний санага келиб баҳолари ҳақиқийлик муддатига эга бўлган номзодларни танлайди. 

ҳар бир синов иштирокчиси, ТМММА-Корея синовидан чекланмаган тарзда ўтиши мумкин, аммо ойига 1 мартадан ошмаган ҳолда. Яъни, ТМММА-Корея синовини топширгандан кейин, сиз баҳолардан қониқмасангиз, сиз янада корейс тилини чуқурроқ ўрганиб, яна қайтадан ТМММА-Корея синовидан чекланмаган тарзда ўтишингиз мумкин. Бунда, сизнинг қўлга киритган энг юқори кўрсатгичингиз ҳисобга олинади.